Андижон шаҳар ҳокими фуқаролар мурожаатларини қабул қилди (фото)
Aндижон шаҳар Aлишер Навоий номидаги боғда ҳоким ва халқ қабуллари ташкил этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров 30 август куни фуқаролар мурожаатларини қабул қилди.
Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, ишга қайта тиклаш, кредит олишга кўмаклашиш, тиббий хизмат, йўлларни таъмирлаш каби муаммоларга оид бўлди. Шаҳар ҳокими фуқароларнинг тўпланиб қолган ҳар хил масалаларини ўз вақтида ечиш мақсадида тегишли ташкилот ва мутасаддиларга топшириқлар берди.
Аввалроқ Ғиждувон ҳокими «темир дафтар»га киритишни сўраб мурожаат қилган аёлнинг уйига боргани, Бухоро вилояти ҳокими афв этилганлар билан учрашгани хабар қилинган эди.