Наманган вилояти ҳокими коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналар билан танишди (фото)
Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатжон Aбдураззoқов 26 cентябрь — фаолиятининг илк кунида Наманган шаҳридаги коронавирусни даволашга ихтисослашган шифохоналар билан танишиб, беморлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, вилоят раҳбари Наманган шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида жойлашган саралаш ва тақсимлаш марказида бўлган. Бу ерда махсус кийим-бош кийиб, палаталарни бирма-бир айланган, беморлар ҳолидан хабар олган.
Мазкур марказда даволанаётган Уйчи тумани тез тиббий ёрдам бўлими ходими Робия Оғалиқова ҳоким билан мулоқоти чоғида икки фарзанди олий ўқув юртида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётганини билдирган. Шавкат Aбдураззoқов мутасаддиларга шартнома пуллари тўловини амалга оширишда кўмак беришни топширган.
Қайд этилишича, йилоят раҳбари марказ ходимлари билан суҳбатлашиб, бу ерда тўлақонли фаолият олиб бориш учун қандай ёрдам зарурлиги билан қизиққан. Муаммо ва таклифларни тинглаб, уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Aбдураззоқов 25 cентябрь куни Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У унга қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Шунингдек, вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинлангани хабар қилинган.