Наманганда 25 ёшли ёлланма ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида 25 ёшли ёлланма ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 сентябрь куни Янгиқўрғон туман шифохонасидан вилоят ИИБга хабар келиб тушган. Унга кўра, тумандаги «Водий» МФЙ Ипакчи кўчасида таъмирлаш ишлари бўлаётган кўп қаватли уйда техника хавафсизлиги ёки меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини етарли даражада ташкил этилмаган. Оқибатда 25 сентябрь, жума куни соат 16:00 атрофида ушбу жойда ёлланма ишчи сифатида ишлаётган, Уйчи туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқарони электр токи урган ҳамда фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, марҳумда электр травма, организм умумий аспекция, ўнг қўл чап кафти учи юзаси электр тамға кўринишидаги жароҳатлар унинг ўлимига олиб келишга сабаб бўлган. Буни туман СТEБ хулосасида қайд этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Булоқбошида 2 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ оқибатида ва Наманганда «Nexia» уриб юборган 6 ёшли қиз шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этгани маълум қилинди.

Янгиликлар