Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи вафот этди
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Мансурхўжа Хўжаев вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.
Хабарга кўра, Мансурхўжа Хўжаев сўнгги вақтларда Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида даволанаётган бўлган. Унинг айнан қандай хасталикдан вафот этгани айтилмаган.
Маълумот учун, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мансурхўжа Хўжаев 1942 йил 15 февралда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Тўлабой» маҳалласида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Фарғона вилояти ўрмончилик бошқаруви раиси ҳамда бир вақтнинг ўзида Қўқон давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи лавозимларида 1987 йилдан буён ишлаб келган.
Шунингдек, у «Дўстлик» ва «Фидокорона хизматлари учун» (2017 йил) орденлари ҳамда «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Aввалроқ қорақалпоғистонлик комик актёр коронавирус оқибатида вафот этгани ҳамда Ўзбекистонда социология ва ижтимоий иш соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олима вафот этгани ҳақида хабар берилганди.