Қорақалпоғистонлик комик актёр коронавирус оқибатида вафот этди

Қорақалпоғистонлик комик актёр Илхам Сайманов 23 сенябрь куни коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақида «Қорақалпоғистон хабарлари» Тelegram каналида хабар берилди.

Фото: «Қорақалпоғистон хабарлари»

Хабарга кўра, марҳум ўлимидан олдин Нукусдаги COVID-19 тақсимлаш марказида даволанаётган эди.

Қайд этилишича, у 1983 йилда Шуманaй туманида туғилган. Актёр 2016 йили «Қувноқлар ва зукколар» танловининг чемпиони бўлган. Маълум бўлишича, 22 сентябрь куни Илхам Саймановнинг онаси ҳам оламдан ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирусдан вафот этгани, Коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган Фатҳулла Маъсудов оламдан ўтгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар