Хонанда ва сухандон Шуҳрат Қаюмов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Qalampir»

Шуҳрат Қаюмовнинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳақида расмий манбаларда маълумот берилмаган. «Qalampir» ўз манбаларига асосланиб, хонанданинг вафотига юрак-қон томир хасталиклари сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Хонанда 1969 йилда Тошкентда таваллуд топган. Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар давомида «Ўзбекистон» Миллий телерадиоканалида сухандонлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Aнвар Кенжаев ҳамда Руслан Шарипов вафот этгани хабар қилинган.

Янгиликлар