Оқдарёда 7 нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилинди

Самарқанд вилояти судлари Оқдарё туманида 8 октябрь куни сайёр қабул ўтказди. Унда 7 нафар маҳбуснинг йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, cайёр қабул вилоят суди раисларининг туман ва шаҳарларда фуқароларнинг сайёр қабулини ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан ўтказилди. Унда Оқдарё тумани Халқ қабулхонасида жиноят ишлари бўйича, фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ишлар бўйича ҳамда маъмурий ишлар бўйича вилоят судлари раислари иштирокида туман аҳолиси билан сайёр қабул ташкил этилган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман суди томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд тайинлаган аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўташ давридa 7 нафар маҳбуснинг йиғма жилд ҳужжатлари суд томонидан кўриб чиқилиб, қолган жазони ўташ муддатидан шартли озод қилинди. Шунингдек, Оқдарё туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан 3 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар тугатилди.

Aввалроқ Косонсойда 8 нафар маҳкум, Пайариқда 9 нафар маҳкум, Бухорода 16 нафар пробация ҳисобида турган маҳкум муддатидан аввал озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар