Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига икки ўринбосар тайинланди.

Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли фармони билан Ҳасанов Отабек Абдирашидович Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун Отабек Ҳасанов шу кунга қадар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Мусаев Амиртемурхон Фатихович Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Амиртемурхон Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ромитан туманига янги прокурор тайинланган эди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳудудий бўлинмаларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бўлими раҳбарлигига Собирхонов Aбдулбосит тайинланди.

Янгиликлар