Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида тайинлов амалга оширилди
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармасида тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Чуст тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳудудий бўлинмаларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бўлими раҳбарлигига Собирхонов Aбдулбосит тайинланди.
Собирхонов Aбдулбосит Тохирхонович 1992 йилда Чуст туманида туғилган. 2011—2015 йилларда Тошкент давлат педагогика университетида бакалавр бўлимида, 2015—2017 йилларда шу университетнинг магистратурасида таҳсил олган.
2016—2017 йилларда Тошкент вилояти Зангиота тумани 70-сонли мактабда ўқитувчи бўлиб, 2018—2019 йилларда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши ижтимоий ҳуқуқий масалалар ва жиноятчиликлар профилактикаси ходими бўлиб ишлаган.
2019—2020 йилларда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши Бандликка кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, у Олий Мажлис ҳузуридаги ёшлар парламенти аъзоси, НамДУ университети педагогика йўналиши фалсафа фанлари доктори (PhD) 1-босқич мустақил изланувчиси ҳисобланади.
Аввалроқ Назарбек Мирзақобулов Ёшлар ишлари агентлигининг Қўрғонтепа бўлими бошлиғи этиб тайинлангани, Бухоро вилоятигаянги ҳоким тайинлангани ҳақда хабар берилган эди.