Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусдан соғайиб, рекорд натижа қайд этилди
Ўзбекистонда 12 август ҳолатига кўра коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 569 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, беморларнинг:
- 1 245 нафари Тошкент шаҳрида;
- 215 нафари Тошкент вилоятида;
- 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 14 нафари Самарқанд вилоятида;
- 14 нафари Андижон вилоятида;
- 12 нафари Наманган вилоятида;
- 10 нафари Сирдарё вилоятида;
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусдан тузалган.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатнинг турли ҳудудларида 1 208 нафар бемор тузалганди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 25 659 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил қилмоқда.