Ўзбекистонда 13 август кун давомида 669 кишида коронавирус аниқланди. 5 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 230 нафарга ортиб, 33 323 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланган беморларнинг

  • 117 нафари Тошкент вилоятида;
  • 102 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Мамлакатда кун давомида жами 669 киши COVID-19’га чалинган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 13 август, пайшанба куни Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.И. (эркак), Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл), Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл) вафот этган.

Бапча ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 5 тани ташкил этди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 33 323 нафар бемордан 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5894 нафар бемордан 1340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар