Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтади. Бу ҳақда сешанба куни ТАССʼга Ўзбекистон парламенти Қонунчилик (қуйи) палатаси биринчи вице-спикери Акмал Саидов маълум қилди.
Саидовнинг таъкидлашича, Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланган қонун лойиҳасига мувофиқ, республикада навбатдаги президентлик сайловлари 2021 йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эмас, балки шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтади.
Хабарга кўра, ўтган ҳафта Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, уни биринчи ўқишдаёқ қабул қилган.
Унга кўра, республикада навбатдаги президент сайловлари 2021 йил декабрь ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида кутилганидек эмас, балки иккинчисида бўлиб ўтади.
Тушунтирилганидек, бу сайловдан кейинги сиёсий воқеалар кечиктирилмаслиги учун қилинган.
Ушбу қонун лойиҳасига биноан республикада халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида (кенгашларида) сайловларни ўтказадиган сайлов комиссиялари институти тугатилиб, уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссияларига ўтказилади.
Ҳужжатга мувофиқ, сайлов комиссиялари номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш мажбуриятини олмайди.
Шунингдек, сайлов комиссиялари қарорлари устидан шикоят қилиш муддатини 10 кундан 5 кунгача қисқартириш таклиф қилинди.
Маълумот учун, биринчи президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон раҳбари учун аввалги сайловлар 2016 йил 4 декабрда муддатидан олдин ўтказилган эди. Уларда республикадаги мавжуд тўртта сиёсий партиядан номзодлар иштирок этган.
Унда Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев биринчи босқичда 88,61 фоиз натижа билан ғалабага эришган эди.