Ўзбекистонда 13 август куни 1554 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Ўзбекистонда 13 август ҳолатига кўра коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1554  нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, беморларнинг:

  • 1198 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 204 нафари Тошкент вилоятида;
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 26 нафари Наманган вилоятида;
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
  •  17 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 13 нафари Бухоро вилоятида;
  • 11 нафардан Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Фарғона вилоятида.

Айни пайтда Ўзбекистонда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатда 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни мамлакатнинг турли ҳудудларида 1569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди.

Янгиликлар