Пахтаобод марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган раста ташкил этилди (фото)
Андижон вилояти Пахтаобод туманининг марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган маҳсулотлар растаси ташкил этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Пахтаобод туманининг марказий деҳқон бозорида парранда ва парранда маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдосини ташкил этиш учун махсус раста ташкил этилган.
Қайд этилишича, Пахтаобод туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бозордаги нарх-наво ва раста фаолиятини ўрганди.Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Бозорда тухум 800 сўм, парранда гўшти 16 минг сўм ва мол гўшти 48 минг сўмдан сотилаётгани маълум бўлди.Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Шунингдек, мутасаддиларга бозор нарх-навоси бўйича керакли кўрсатмалар берилди.Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўштепа тумани ҳокими «Деҳқон бозори»даги нархлар билан танишганди. Шунингдек, Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳар Марказий деҳқон бозорини кўздан кечирганди.