Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳар Марказий деҳқон бозорини кўздан кечирди (фото)

Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳар Марказий деҳқон бозорини кўздан кечирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шуҳрат Абдураҳмонов мазкур бозорда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларини барқарорлигини таъминлаш, нархларни асоссиз равишда ортиб кетишини олдини олиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берган.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, вилоят ҳокими мутасаддиларга қуйидаги топшириқларни берган:

  • шаҳар ва туман деҳқон бозорларида паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ҳамда мева-сабзавотчилик фермер хўжаликларини патта тўловларидан озод қилиш ва уларга барча шарт-шароитлар яратиш;
  • масъул шахслардан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва бозорларда кунлик нарх-наволарни назорат қилиш;
  • ҳозирдан куз-қиш мавсумлари учун картошка маҳсулотларини захирасини яратиш;
  • аҳолини балиқ маҳсулотига бўлган талабини тўлиқ қондириш ва бозорларда арзон балиқ маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш юзасидан барча балиқчилик фермер хўжаликларини жалб қилиш.

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижон ҳокими 2 минг ўринли мактаб ва хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган «Asaka City»га боргани ва салкам 120 нафар коронавирусга чалинган бемор билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шуҳрат Абдураҳмонов Олтинкўлдаги умумий қиймати салкам 80 миллиард сўм бўлган лойиҳани кўздан кечиргани ҳамда Балиқчида ташкил этилаётган саноат ҳудудига ташриф буюргани маълум қилинди.

Янгиликлар