Андижон ҳокими 2 минг ўринли мактаб ва хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган «Asaka city»га борди (фото)
Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 2 минг ўринли мактаб ва хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган «Asaka city»га борди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 25 сентябрда вилоят ҳокими «Asaka city»да бўлиб, ушбу манзилда 71 та 7, 9, 16 қаватли 4 минг 600 хонадондан иборат уйларнинг қурилиш жараёни билан танишган.
Қайд этилишича, «Asaka city» 120 ўринли меҳмонхона, 1 минг 500 та савдо дўконинидан ташкил топган савдо маркази, тиббиёт маркази, истироҳат боғи, 2 минг ўринли мактаб, болалар боғчаси ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олади.
Аввалроқ Шуҳрат Aбдураҳмонов Олтинкўлдаги мактаб ҳолати билан танишгани, вилоятдаги 3 та мактабга боргани ҳақида хабар қилинганди.