Шуҳрат Aбдураҳмонов Олтинкўлдаги мактаб ҳолати билан танишди
Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов 7 сентябрь, душанба куни вилоят халқ таълими бошқармаси (ХТБ) бошлиғи Aзизбек Миркомилов Олтинкўл туманидаги 33-сонли математика фанига ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, ушбу мактабда жами 1006 нафар ўқувчи бўлиб, уларга 65 нафар ўқитувчи билим бериб келмоқда.
Вилоят раҳбари 11-синф битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларга ажратилган кредит маблағларини мақсадли сарфлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтган.
Қайд этилишича, мазкур мактабда COVID-19 кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўқувчи ҳамда ўқитувчиларга яратилган шароитлар билан танишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон халқ таълими бошқармаси ўқитувчи ва ота-оналарга дезинфекция воситаларини харид қилиш уларнинг бўйнида эмаслигини эслатгани ҳамда Фарғонада 19 та мактабда синов тариқасида илк дарслар бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинганди.