Андижон ҳокими вилоятдаги 3 та мактабга борди (фото)
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 5 сентябрь, шанба куни вилоятдаги 3 та мактабга ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 36 ва 54-мактаблар, Избоскан тумани халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумтаълим мактабларида бўлди. У ерда янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатлари юзасидан ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда мутасаддилар билан амалий семинар ўтказилди.
Аввалроқ Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳридаги, Қўшработ туманидаги ва Нурободдаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.