Андижон вилоят ҳокими Балиқчида ташкил этилаётган саноат ҳудудига ташриф буюрди
Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Балиқчи туманида ташкил этилаётган саноат ҳудудига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳудуд «Tetratex» ва «Magna Sport» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан ташкиллаштирилмоқда.
Вилоят ҳокими «Magna Sport» МЧЖ фаолиятини кўздан кечирган. Мазкур МЧЖ томонидан спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва бунинг натижасида 50 нафар фуқаро иш ўрни билан таъминланган.
Сўнгра Шуҳрат Абдураҳмонов тумандаги «Ифтиҳор» МФЙда бўлиб, ҳудудда «Tetratex» МЧЖ томонидан ташкил этилаётган тўқимачилик комплексини кўрган. Ушбу лойиҳа ишга туширилиши натижасида 400 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир: Шуҳрат Абдураҳмонов Олтинкўлдаги умумий қиймати салкам 80 миллиард сўм бўлган лойиҳани кўздан кечирди
Аввалроқ Шуҳрат Абдураҳмонов салкам 120 нафар коронавирусга чалинган бемор билан суҳбатлашгани ва 27 сентябрь куни Андижон шаҳридаги замонавий стандартлар асосида қурилиши режалаштирилган 3 та 16 қаватли уйларни лойиҳаси билан танишгани маълум қилинди. Шунингдек, вилоят ҳокими Бўстон туманида ўқув-семинар ўтказгани ҳамда 2 минг ўринли мактаб ва хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган «Asaka city»га боргани ҳақида хабар берилган эди.