Андижон шаҳрида 16 қаватли 3 та уйнинг қурилиш ишлари бошланди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яна 3 та 16 қаватли уйнинг қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 27 сентябрь куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Алишер Навоий ва Эргаш Ашуров кўчаларини туташган қисмида замонавий стандартлар асосида қурилиши режалаштирилган 3 та 16 қаватли уйларни лойиҳаси билан танишган. Шунингдек, тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларига руҳсат берган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон шаҳри ҳудудида қурилаётган мазкур уйларни 2021 йилнинг биринчи чорагида қурилиши якунланиб аҳолига топширилиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари «Хокон авто инвест» ҳамда «Хон» МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида сув тошқинининг олдини олиш учун йил якунига қадар 7 миллиард сўмлик қурилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилгани, Пахтаободда лойиҳа қиймати 1,2 миллион доллар бўлган балиқ етиштириш ҳовузи қурилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар