Самарқанд шаҳрида сув тошқинининг олдини олиш учун йил якунига қадар 7 млрд сўмлик қурилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган
Самарқанд шаҳридаги Чуқурйўл кўчасини тўлиқ таъмирлаш ва у ерда юзага келадиган сув тошқинини олдини олиш мақсадида амалий чоралар бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишча, мазкур кўчани таъмирлаш жараёнида 1400 метр масофадаги ер остидан диаметри 1600 бўлган темир-бетон ўтқазилади. Масъуллар берган маълумотга кўра, лойиҳа қиймати 7 миллиард сўм атрофида бўлган қурилиш ишларини йил якунига қадар ниҳоясига етказиш режалаштирилган.
Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов бошчилигида старт берилган қурилиш ишлари аввалида Қуръон тиловат қилинди ва қўй сўйилди.
Аввалроқ Пайариқда электор таъминотини яхшилаш мақсадида 36 темир-бетон устуни ўтказилгани, Андижонда 10 та тумандаги 22 та маҳаллага салкам 44 км янги сув қувури тортилгани хабар қилинган эди.