Aндижонда 10 та тумандаги 22 та маҳаллага салкам 44 км янги сув қувури тортилди

Aндижон вилоятидаги 10 та туманда жойлашган 22 та МФЙда 43,8 километр масофага янги сув қувури тортилиб, 4 та сув қудуғи ўрнатилди ва 6 та сув қудуғидаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар қилди.

Шунингдек, Жалақудуқ туманидаги «Бирлашган» МФЙда 2400 аҳоли бўлиб, «Гулистон» ва «Ғиштчилар» кўчасида сўнгги 10 йилда тоза ичимлик суви таъминотида муаммо юзага келган.

«Натижада аҳоли салкам 1 километр масофадан сув ташиб ичишига тўғри келди. ‘Aндижон сув таъминоти’ МЧЖ мутасаддилари ҳам қараб турганлари йўқ, албатта. Aҳолига махсус транспорт орқали сув етказиб бериб турди. Шу кунларда эса ҳудудга 1,5 километр масофага қувурлар тортилиб, ичимлик суви олиб келинди», — дейди МФЙ раиси Хосиятхон Омонова.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда сув қувури ёрилиши оқибатида бир нечта қишлоқ аҳолиси ва шифохоналар сувсиз қолгани ҳамда Андижонда ичимлик суви тармоғидаги носозлик аҳоли мурожаатига кўра бартараф этилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар