Наманганда сув қувури ёрилиши оқибатида бир нечта қишлоқ аҳолиси ва шифохоналар сувсиз қолди (фото)

Наманган шаҳрининг «Эшобод» маҳалласида жойлашган намунали уйлар олдидаги D-1000 магистрал тармоқда 22 август куни носозлик юзага келиши оқибатида «Жийдакапа» иншоотидан сув узатиш тўлиқ тўхтатилган. Бу ҳақида «Наманган сув таъминоти» МЧЖ хабар берди.

Фото: «Наманган сув таъминоти» МЧЖ

«Наманган сув таъминоти» МЧЖ нинг хабарига кўра, шаҳар бўлими мутахассислари томонидан юзага келган носозлик бартараф этилмоқда.

Фото: «Наманган сув таъминоти» МЧЖ

Маълумот учун, қувурдаги носозлик туфайли Наманган шаҳридаги бир қатор маҳаллалар, «Лола» жаҳон бозори худуди, Марказий шифохона, 4-оилавий поликлиника, Агротадбиркорлик коллежи, вилоят силга қарши кураш диспансери, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳудуди, шунингдек, Наманган туманининг бир қатор қишлоқларида сув таъминоти тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда ичимлик суви тармоғидаги носозлик аҳоли мурожаатига кўра бартараф этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар