Пахтаободда лойиҳа қиймати 1,2 млн доллар бўлган балиқ етиштириш ҳовузи қурилади (фото)
Андижон вилояти Пахтаобод туманида 1,2 миллион долларга балиқ етиштириш ҳовузининг қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Оҳунбобоев массивидаги 7 гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш учун ҳовуз қазиш ишлари олиб борилмоқда. Хитойлик инвестор томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳага 1,2 миллион АҚШ доллари ҳорижий сармоя киритилган. Лойиҳа ишга туширилгач 30 та янги ишчи ўрни яратилади.
Маълумот учун, Фарғонада йил якунигача 35 минг тонна балиқ етиштирилади. Бухоро туманида эса куз фаслида 200 тонна балиқ маҳсулоти олиниши маълум қилинган.