Пахтаобод туманидаги 4 та маҳаллага 4,5 км асфалт ётқизилди (фото)

Aндижон вилояти Пахтаобод туманида йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Пахтаобод туман «Aвтомобиль йўлларидан фойдаланиш» унитар корхонаси томонидан туманнинг асосий ҳамда маҳаллий йўлларида асфалтлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туман бўйлаб жами 76 километр масофада чизиқ тортиш ишлари амалга оширилди. «Соҳил», «Муаззинбой», «Тошқўрғон», «Навниҳол» маҳаллалари кўчаларида жами 4,5 километр масофада асфалт ётқизилди. «Соҳил» МФЙга қарашли Жамият кўчасининг 500 метр ҳудудида эса шағал ётқизиш ишлари якунланди.

Aввалроқ Иштихондаги 6 километрлик йўл таъмирига 890 миллион сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар