Пайариқда уйида қулфланиб қолган бир ёшли қиз қутқарилди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бир ёшли қиз ота-онаси ташқарига юмуш билан чиққанида уйининг ичида қулфланиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Пайариқда бир ёшли қиз кўп қаватли уйнинг 3-қаватида қулфланиб қолган. Ота-онаси ёрдам учун вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилган.
Қисқа муддат ичида етиб келган қутқарувчилар махсус нарвон ёрдамида бино ичига кирган. Эшикни очиб, болани ота-онасига топширган.
Aввалроқ Тошкент вилоятида 6 метрли қудуқ ичида қолиб кетган икки нафар фуқаро, Самарқандда оёғи темир панжарага тиқилиб қолган қизалоқ, Фарғонада каналда чўкаётган қиз қутқариб қолингани ҳақида хабар берилганди.