Пойтахтдаги айрим марказий кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкентнинг бир неча марказий кўчаларида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Хабарга кўра, «Тошкентда беш ташаббус» тадбирлари ўтказилиши муносабат билан 21 май кунидан 25 май кунига қадар соат 06:00 дан 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:
- Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
- Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.