Навоийда «BYD» машинаси ҳайдовчиси 2-синф ўқувчисини чорраҳада уриб юборди

Навоийда «BYD Song Plus Champion» русумли машина ҳайдовчиси, пиёдалар ўтиш жойида 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Натижада қизча воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Куни-кеча, ижтимоий тармоқларда 142 километр/соат тезликда харакатланаётган «BYD Song Plus Champion» машинаси остига 2-синф ўқувчиси тушиб кетгани тасвирланган видео тарқалган эди.

Ҳабарга кўра, ҳодиса 1 июль куни соат 19:20 атрофида «Хатирчин» тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-48 автомобиль йўлининг 127-километрида содир бўлган.

Фожиа оқибатида, 8 ёшли 2-синиф ўқувчиси олган кучли тан жарохатлари туфайли воқеа жойида вафот этган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар