Қоровулбозорда 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилди (фото)
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 37 нафар устоз ва мураббий рағбатлантирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, туман маданият саройида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтган. Тадбирда Қоровулбозор туман ҳокими Акмал Остонов байрам муносабати билан барчани самимий табриклаган ва таълим тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган 37 нафар устоз ва мураббийларни рағбатлантирган.
Рағбатлантирилган устоз ва мураббийларнинг 25 нафари Халқ таълими, 9 нафари мактабгача таълим тизимида, 1 нафардан мусиқа мактаби, касб-ҳунар коллежи ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг фидойилари саналади.
Шу билан биргаликда, тадбирда кўп йиллардан буён самарали хизмат қилиб келаётган фидойи устозларга Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилган.
«Халқ таълими тазимида 31 йилдан буён фолият юритиб келаман. Бугун бизнинг камтарона меҳнатимиз юксак баҳоланиб, ‘Халқ таълими аълочиси’ унвони билан рағбатлантирилдим. Бундан бениҳоя хурсандман», — дея таъкидлайди Гулзода Норқулова.
Аввалроқ Бухорода Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир қатор ўқитувчилар орден ва медаллар билан мукофотлангани, Пешкуда 6 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлангани хабар қилинган эди.