Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига янги раҳбар тайинланди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига Тоҳир Мусоев раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News» га хабар берди.
Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тегишли буйруғига асосан Мусоев Тоҳир Яҳёевич республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимига тайинланди.
Тоҳир Мусоев 1979 йил 29 октябрда Бухоро туманида туғилган. 2003 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тоҳир Мусоев Тиббиёт фанлари номзоди ҳисобланади.
У 2017 йил май ойидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида янги технологиялар бўйича директор муовини бўлиб ишлаган. 2018 йилдан шу кунга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бош врачи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Маълумот учун, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори Мажид Кенжаев бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига раҳбар тайинланганди. Шунингдек, Бухоро вилояти Транспорт бошқармасига бошлиқ тайинлангани ҳақида хабар берилганди.