Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади
14 июнь куни пойтахтнинг Сергели ва Шайхонтоҳур туманларида вақтинча газ таъминоти узилади. Бу ҳақда туман ҳокимликлари матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 14 июнь куни «Ер ости газ қувурлари хизмати» томонидан Шайхонтоҳур тумани М.Уйғур Гулобод кўчаси HOY SHAROF KING МЧЖ объектидаги паст босимли ер ости Д-159мм газ қувурни харакатдаги газ қувурга улаш ишлари амалга оширилади. Шу сабаб соат 11:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
- Ц-26 даҳасидаги 19 та кўп қаватли уйлар (127 та хонадон);
- Улгуржи истеъмолчилари;
- 26 даҳасидаги улгуржи истеъмолчилар.
Шунингдек, Сергели туманида аҳоли ва ижтимоий соҳа-объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб, зичликка синаш, ер ости газ қувурларини ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 14 июндан 17 июнь соат 17:00 га қадар «Юқори Дархон» маҳалласидаги 645 та хонадонга табиий газ бериш вақтинчалик тўхтатилади.