Тошкент ер усти метросида ҳаракат тезлиги чегараланди
Тошкент ер усти Халқа йўлида соат 18:00гача соатига чегараланган тезликда ҳаракатланади. Бу ҳақда «Toshkent metropoliteni UK» маълум қилди.

Фото: metrotashkent
Маълум қилиншича, ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши натижасида, харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар Тошкент ер усти Халқа йўлида соат 18:00гача соатига чегараланган тезлик (30-35км/соат)да ҳаракатланади.
Аввалроқ, Тошкент метросининг иш вақти вақтинча ўзгармоқда деб хабар берган эдик.