Ўзбекистонга 86 млн сўмлик машина «запчасть»ларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган эркак Сирдарёда ушланди
Сирдарё чегара божхона постида қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро юк машинасида автомашинанинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Маълум қилинишича, «Сирдарё» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро К.У. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли юк машинаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Натижада автомашина тиркамасида оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган, фуқаро А.А.га тегишли умумий қиймати 86,1 миллион сўмлик «Mercedes-Benz Sprinter» русумли юк автомашинасининг эҳтиёт қисмлариборлиги аниқланган.
Божхона бошқармасининг таъкидлашича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Тошкент шаҳрига 5 миллиард сўмлик импорт маҳсулотини ноқонуний олиб кираётган жиноий гуруҳ қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.