Сирдарёда бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
Сирдарё вилояти Ховос туманида 25 ноябрь куни бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, оила Ховос шаҳарчаси Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида истиқомат қилиб келган. Aниқланишича, ушбу кўп қаватли хонадонларда газ босими пасайиб кетганлиги туфайли қўлбола печ орқали уй иситилган.
Оқибатда хонадон бекаси, 1988 йилда туғилган аёл ва унинг 3 нафар — 3, 7 ва 10 ёшли фарзандлари вафот этган.
Aввалроқ Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар қиз, Янгийўлда бир оила ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Сирдарёда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этгани ҳақида хабар берилганди.