Тойлоқда чиқинди ташлаб, атроф-муҳитни ифлослантирган фуқаро жаримага тортилди

Самарқандда 12 август куни Тойлоқ туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясининг давлат инспекторлари томонидан туманнинг «Ғўлба» маҳалласида кузатув рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тойлоқ тумани Янги Равот қишлоғи фуқароси Ҳ.С. кундалик турмушда ҳосил бўлган қаттиқ ва маиший, қурииш чиқиндиларини атрофга ташлаганлиги оқибатида ҳавонинг ифлосланиши, бадбўй ҳидларни тарқалишига сабаб бўлаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жавобгарлик учун маъмурий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, бундай ҳолат қайта такрорламаслиги лозимлиги хусусида огоҳлантириб, атрофда тозалаш ишлари ташкил этилди.

Аввалроқ Ургутдаги «Сойгузар» маҳалласидан ўтувчи сойга чиқинди ташланаётганлиги юзасидан муносабат билдирилганди.

Ундан ташқари, аҳоли мурожаатидан сўнг Асакадаги чиқинди тўпланиб қолган ҳудуд тозалангани, Улуғнорда 600 гектар майдонда «Ёшлар боғи» ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек Олтиариқда «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» доирасида 38 та қабристондаги дарахтлар суғорилган эди.

Янгиликлар