Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар тайинланди
Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Tez News» манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, полковник Муҳиддин Жўраев 1979 йил 22 апрелда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2014—2016 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи, 2016—2018 йилларда Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Муҳиддин Жўраев 2018 йилнинг декабрь ойи охирида ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 2019 йил июлида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимини эгаллади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозими бир неча ойдан бери бўш қолаётганди. Унгача мазкур ўринда Улуғбек Турсунов ишлаган.
Аввалроқ Aсака ва Балиқчи туманлари ИИБга янги раҳбарлар тайинланган эди.