2020 йилда Ўзбекистонда қанча дарахт ноқонуний кесилганлиги маълум қилинди

17 февраль куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов 2020 йил Ўзбекистонда 7 812 туп дарахт ноқонуний кесилганлиги ҳақида маълум қилди.

Фото: pixabay.com

Боқижоновга кўра, 2020 йилда экологик назорат тадбирлари натижасида 3 890 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 7 812 туп, шундан 3 428 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесилгани учун 136 нафар мансабдор шахсга 4,5 млрд сўм жарима солинган. Етказилган зарар 15,3 млрд сўмни ташкил этган.

«Мораторий даврида қарийб 5 609 та жисмоний ва юридик шахсдан қимматбаҳо дарахтлар ва турли ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилиши бўйича ариза тушган. Мурожаатларда 258 минг дарахт тупини кесиш масаласи кўтарилган. Шундан 182 минг туп қимматбаҳо дарахт кесилиши рад этилган», – деган Қўмита раиси ўринбосари.

Хабарга кўра, ижтимоий тармоқларда бир йил давомида 400 га яқин дарахт кесилиши бўйича танқидий материал чиққан. Бу дарахт кесилишининг олдини олиш бўйича ишларга яхши самара кўрсатаётгани таъкидланган.

Аввалроқ, Самарқандда қимматбаҳо чинор ноқонуний равишда болталангани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар