Uzum Market FBS имкониятларини кенгайтирмоқда
Енди тадбиркорлар товарларни Тошкентдаги топшириш пунктларига олиб келишлари мумкин.
Енди сотувчилар кичик габаритли товарларни Тошкентдаги Uzum Market топшириш пунктларида FBS (fulfillment by seller) схемаси бўйича сотиш учун топширишлари мумкин. Товарларни олиб келиш мумкин бўлган пунктлар рўйхати сотувчининг сайтдаги шахсий кабинетида мавжуд бўлади.
12-майдан бошлаб янгилик тест режимида ишга туширилади. Uzum Market’даги сотувчилар кичик габаритли товарларни нафақат маркетплейс омборига, балки Тошкентдаги енг яқин топшириш пунктларига ҳам топширишлари мумкин бўлади. Келажакда мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам FBS схемаси бўйича сотиш учун товарларни буюртма топшириш пунктларига олиб келиш имконияти пайдо бўлади. Янгилик бизнесга вақтни тежаш ва логистикани соддалаштиришга ёрдам беради.
Ушбу йечим маркетплейсда логистикани янада қулайлаштиради. Сотувчилар енг яқин топшириш пунктларида тезроқ ва кўпроқ кичик габаритли буюртма беришлари мумкин бўлади, бу еса операцион харажатларни камайтиради. Бу, айниқса, кичик бизнес учун муҳим, чунки сотиш учун маҳсулотлар дўконда ёки ҳатто сотувчининг уйида сақланади, — дейди Uzum Market product-менежери Aнастасия Кретова.
Барча тафсилотлар ва иш бўйича йўриқнома қуйидаги ҳавола орқали мавжуд.
Бугунги кунда Uzum Market’да бутун мамлакат бўйлаб 15 000 дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар ўз товарларини сотмоқда. Йил охиригача платформа буюртма топшириш пунктлари тармоғини, жумладан, ҳамкорлик нуқталарини очиш орқали икки баравар кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу харидорлар учун буюртмаларнинг янада қулайлигини таъминлайди ва сотувчилар учун имкониятларни кенгайтиради.