Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 32 ёшли эркак қамалди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди вояга етмаган қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинлади.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни 32 ёшли Х.А. Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчасида вояга етмаган С.А.га шаҳвоний шилқимлик қилган. Судда Х.А. ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги қилмишига тўлиқ иқрорлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик жазо беришни сўраб кўрсатувлар бериб ўтди.

Суд ҳукми билан Х.А. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилсин ва унга узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жазо ўталганидан сўнг ҳуқуқбузардан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида, 495 минг сўм ундириш белгиланган.

Янгиликлар