2024 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд аэропортида йўловчи ташиш ҳажми қарийб 50 фоизга ошди

Самарқанд халқаро аэропортини бошқарувчи «Air Marakanda» компанияси 2024 йилнинг биринчи ярмида 647 минг йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, компания фаолияти бошланганидан бери «Air Marakanda» аэропортнинг йўловчи оқими доимий равишда кўпайиб, тарихий кўрсаткичларни намоён қилмоқда. Шу тариқа 2023 йил якунларига кўра, Самарқанд аэропорти тарихида биринчи марта 1 010 938 йўловчига хизмат кўрсатилди, бу 2022 йилдаги рекорд кўрсаткичдан 104,9 фоизга ёки 517 521 йўловчига кўп.

Йўловчи оқимининг тез ўсиши нафақат мавжуд авиаташувчилар парвозлари сонининг кўпайиши, балки янги ҳамкорларни жалб қилиш билан ҳам боғлиқ.

Компаниянинг асосий мақсади — Самарқанд ва Ўзбекистонни авиаташув хизмати бўйича жаҳон стандартларига мос равишда сайёҳлар учун янада қизиқарли қилишдир. Йўловчилар оқимининг ўсиши ушбу мақсад муваффақиятли амалга оширилаётганидан далолат беради. «Air Marakanda» барқарор хизмат кўрсатиш сифати ва ноёб иш услубини сақлаб қолишга интилади, бу эса Самарқанд аэропортини қадимий ва навқирон Самарқандга ташриф буюрмоқчи бўлган барча саёҳатчилар учун аъло танловга айлантиради, — дейди «Air Marakanda» акциядори Бахтиёр Фазилов

2024 йил бошидан Самарқанд халқаро аэропорти ўз йўналиш тармоғини кенгайтирди ва йилнинг биринчи ярмида Самарқанддан парвозлар 2 та ички ва 24 та халқаро йўналишларда амалга оширилди.

«Loong Air» хорижий авиакомпанияси биринчи марта Сиан (Хитой) шаҳрига парвозларни амалга оширишни бошлади. «Ural Airlines», «Qazaq Air», «Utair», «Uzbekistan Airways», каби авиакомпаниялар томонидан Екатеринбург, Москва, Туркистон, Тюмен, Нижний Новгород ва Иркутскга рейслар очилган эди.

Жорий йилнинг 21 март куни Air Samarkand асосий авиаташувчиси томонидан Истанбулга (Туркия) мунтазам рейслар йўлга қўйилди. Шунингдек, авиакомпания Нячанг (Вьетнам) ва Шарм-эл-Шейх (Миср) га бир нечта чартер рейсларини амалга оширди.

Йўловчилар оқимининг ўсиши таҳлилидан келиб чиқадики, асосий эътибор халқаро йўналишларга қаратилган. Самарқанддан Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Абу Даби, Жидда ва Дубайга парвозлар 2024 йилнинг биринчи ярмида оммалашди. Умуман олганда, ушбу рейсларда тахминан 613 минг йўловчига (+56%) хизмат кўрсатилган.

Йилнинг биринчи ярмида ички ҳаво линияларида ташиш ҳажми 34 минг йўловчини ташкил этди.

Air Marakanda авиация хавфсизлиги бўйича халқаро талабларга мувофиқлиги, экологик ташаббусларни жорий этиш, аэропорт инфратузилмасини модернизация қилиш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва бошқалар каби асосий стратегик йўналишларга эътибор қаратади.

Янгиликлар