Ўзбекистонда йўллар тоифаларга бўлинади

Ўзбекистон ҳукумати умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Norma» хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, республика ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йўллар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

• халқаро аҳамиятга эга (умумий узунлиги 3 833 км бўлган 11 та объект);

• давлат аҳамиятига эга (умумий узунлиги 14 316 км бўлган 240 та объект);

• маҳаллий аҳамиятга эга (умумий узунлиги 24 222 км бўлган 1 818 та объект).

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин. Тегишли рўйхат 2025 йил 1 январьдан кучга киради.

Шунингдек, Транспорт вазирлигига бир ой муддатда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприк иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш топширилди, — дейилади хабарда.

Янгиликлар