Назарбек Мирзақобулов Ёшлар ишлари агентлигининг Қўрғонтепа бўлими бошлиғи этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017 сонли фармонига асосан ташкил етилган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қўрғонтепа тумани бўлими бошлиғи лавозимига Мирзақобулов Назарбек Махмуджонович тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Назарбек Мирзақобулов 1991 йилда туғилган, 2014 йилда ТошДAУ Aндижон филиалини тамомлаган. Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қўрғонтепа тумани Кенгашида масъул вазифаларда 2014 йилдан бошлаб фаолият юритиб келган.
2016 йилдан бошлаб ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўрғонтепа тумани Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинлангани ҳамда Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақда хабар қилинганди.