Жисмоний шахслар кредит битимлари тузишни тақиқлаши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.
Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга кредит битимларини тузишга тақиқ белгилаш ва уни олиб ташлаш ҳуқуқи тақдим этилади.
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш тартиби ва шартлари аниқланади. Бундан ташқари, белгиланган тақиқни бузган ҳолда кредит битими тузилганида жавобгарлик жорий этилади.