Шавкат Мирзиёев Японияга етиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токио шаҳрига келди.

«Ханеда» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

 

Ўзбекистон