Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Данғара туманида фуқаро сув насосини рухсатсиз электр тармоғига улангани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Қайд қилинишича, Данғара туманида яшовчи фуқаро М.Т. ўзига тегишли сув насосини рухсатсиз тарзда электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқлади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолат натижасида электр таъминоти корхонасига 536,1 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.