Тошкент халқаро аэропортида нон ва ширинликлар ниқоби остида дори воситаларини олиб киришга уринган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида нон, ширинлик ва совун ниқоби остида дори-дармон олиб киришга ҳаракат қилишган фуқаро фош қилинди. Бу ҳақда «Тошкент-Аэро» божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари Деҳлидан келган йўловчини текшириши натижасида,  унинг нон орасига, ширинликлар ва совун қутилари ичига 8 номдаги 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та конвалютадаги дори воситаларини яширганлиги аниқланган.

Ҳабар қилинишича, ушбу дориларнинг умумий қиймати 40 млн сўмни ташкил этган.

Тошкент