Биологик қўшимчалар қадоғи остида психотроп дориларни сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти, Учтепа туманида психотроп дори воситаларининг яширин сотуви тўхтатилди. Бу ҳақда давлат ҳафвсизлик хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувда бўлган пойтахтлик шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада унинг уйида 1835 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинди.

Таркибида кўп миқдорда прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган ушбу психотроп дори воситаларини биологик фаол қўшимчалар идишларига қадоқлаб, келгусида уларни яширин тарзда дорихоналарда яшириб сотиш мақсад қилинган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон