Европа Иттифоқи Украинага 20 млрд евролик ҳарбий ёрдам режасини тўхтатди
Европа Иттифоқи етакчилари Украинага 20 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини ишлаб чиқишни вақтинча тўхтатди. TASS хабарига кўра, бунга Венгриянинг эътирозлари сабаб бўлган.
Европа Иттифоқи давлатлари вакилларига тақдим этилган ҳужжат матнидан Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш билан боғлиқ банд олиб ташланган. Бу ўзгаришлар Будапештнинг аввалги ҳужжат лойиҳасига вето қўйиши ортидан юз бергани таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Европа Иттифоқи давлатлари элчилари йиғилишида Венгрия Украинага хавфсизлик кафолатлари ва янги ҳарбий ёрдам кўрсатиш лойиҳасини блоклаган эди.
Шунингдек, АҚШ ҳам ҳарбий ёрдамни тўхтатганини маълум қилганди.