Европада газ нархи рекорд даражада қимматлади

Европадаги савдоларда газ нархи 2 январь куни мегаватт/соат учун 50,3 еврогача (тахминан 1 минг куб метр учун 526 евро) кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Газ нархининг ошишига учта омил сабаб бўлмоқда. Биринчиси — Россиянинг “Газпром” компанияси Украина орқали Европага газ транзитини тўхтатди. 

Иккинчи сабаб — Норвегиянинг Хаммерфест шаҳридаги суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш заводи компрессор носозлиги туфайли 9 январгача фаолиятини тўхтатди. 

Учинчи омил эса Шимолий Европадаги совуқ об-ҳаво бўлиб, бу минтақада иситиш учун газ сарфини оширди.

Бу ҳафтада (Норвегиядан суюлтирилган табиий газ) таъминотининг қисқариши буфер вазифасини бажарадиган омборлардан газ оқимининг тезлашишига олиб келиши мумкин. Қитъа бўйлаб захиралар 2021 йилда газ инқирози эндигина бошланаётган пайтдан бери тез суръатда камайиб бормоқда, деб ёзади Bloomberg.

Жаҳон