Европа Иттифоқи Ўзбекистон компаниясига санкция жорий қилди

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги, 17 санкциялар пакетини қабул қилди. Бу ҳақда Иттифоқ расмий сайтида эълон қилинди.

Бу пакет Россияни ҳарбий технологиялардан маҳрум қилиш ва энергия савдосидан олинадиган даромадларини камайтиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бир компанияга ҳам чекловлар киритилди.

Қайд қилинишича, санкциялар Россиянинг «соядаги флоти»га, уларнинг операторларига ҳамда йирик нефть ишлаб чиқарувчиларга қаратилган.

Шунингдек, Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуасини қўллаб-қувватлагани учун 31 та компания қора рўйхатга киритилган. Улардан бири — Ўзбекистоннинг Trade Engine System компанияси.

Мазкур компания 2022 йил июлда ташкил этилган бўлиб, юк ташиш хизматлари билан шуғулланади. Устав фонди 10 млн сўмни ташкил этади. Компаниянинг ягона таъсисчиси ва раҳбари — Акбаров Носиржон Хамитжанович.

Европа дипломатияcи раҳбари Кая Каллас: Россия урушни қанча давом эттирса, жавобимиз шунча қатъий бўлади, — дея баёнот берди.

 

Жаҳон